Курси қимирлаб қолди: 200 дан ортиқ конгрессмен Трампга қарши

Олам 4860
image

АҚШ Конгрессининг 200 дан ортиқ аъзоси Капитолийдаги тартибсизликлар ортидан АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг лавозимидан четлатилишини ёқламоқда. Бу ҳақда "NBC News" хабар берган. 

Телеканал маълумотларига кўра, давлат раҳбарининг муддатидан олдин истеъфога чиқишини талаб қилаётган конгрессменларнинг деярли барчаси ёки Демократлар партияси вакили ёки мустақил. 

Иллинойс штати вакили Адам Кинзингер эса Трампнинг лавозимидан четлатилишини қўллаб-қувватловчи ягона республикачи бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 68 нафар намойишчи ҳибсга олинди.

Вазият жиддий тус олганидан сўнг, Трамп ўз тарафдорларини қонунни бузмасликка, тинчликни сақлашга чақирди. Айни вақтда Конгресс атрофидаги вазият анча тинчиган ва полиция ҳудудни темир панжара билан ўраб олган. Дональд Трампнинг деярли барча тарафдорлари тарқалиб кетган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×