Кўрфаз хавфсиз бўлмай қолди. Эрон яна бир танкерни асир олди

Олам

image

Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК Эрон армиясининг сара отряди) Форс кўрфазида яна бир хорижий танкерни қўлга олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

“ИИПКнинг денгиз бўлинмаси Форс кўрфазида араб давлатларининг биридан контрабанда нефть олиб кетаётган хорижий танкерни қўлга олди. У 700 минг литр ёнилғини олиб кетаётганди. Кема бортида 7 нафар турли давлат фуқаролари бўлган”, дейилади хабарда.

Бундан аввал 19 июль куни Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазида Буюк Британиянинг Stena Impero танкерини қўлга олганди. Кема бортида 23 нафар денгизчи бўлган. Ҳарбийлар уни бир нечта қоидани бузгани учун тўхтатганини иддао қилганди.

Маълумот учун, Форс кўрфазидаги вазият АҚШ Эрон ядро дастуридан чиққанидан кейин ёмонлашди. АҚШ дастурдан чиқиб, Эронга нисбатан санкцияларни тиклади. Шунингдек, Эрон нефтининг Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Япония ва Туркияга экспортини тақиқлади.

Дональд Трамп маъмурияти Эрон билан янги икки томонлама шартнома тузмоқчи. Унда Америка Эроннинг фақатгина ядро билан боғлиқ фаолиятдан эмас, ракета дастури ва хориждаги ҳарбий ҳаракатлардан ҳам воз кечишига эришмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон танкер

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг