Кўп йиллар Канте жамоамда бўлишини истаганман – Тухель

Спорт 1378
image

Англиянинг “Челси” футбол клуби янги бош мураббий Тухель қўл остида Англия Премьер Лигасининг 20-турида “Вулверхэмптон”га қарши биринчи ўйинни ўтказди. Дурранг билан якунланган матчдан сўнг, Тухель ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Энг қизиғи, мен мавсум ўртасида жамоага келдим.  Лекин, аллақачон, Кай Хаверц, Тимо Вернер ва Антонио Рюдигер каби ўйинчиларни танийман. Кўп йиллар давомида Кантени жамоамда бўлишини истаган эдим. Энди бўлса, у шу ерда, шунингдек, Оливье Жиру ҳам. Бизда таркиб билан ҳаммаси яхши”, дейди янги мураббий.

Тухель, шунингдек, кўп йиллар давомида Англия Премьер Лигасини кузатганини ҳам айтиб ўтди.

“Дортмундда ҳам, ПСЖда ҳам АПЛни кузатганман. “Челси” таркибидаги йигитларнинг нималарга қодир эканини жуда яхши биламан”, дейди Тухель.

Ундан ташқари, германиялик мутахассис жамоа таркибидаги Аспиликуэта ва Пулишичга ҳам алоҳида тўхталиб, уларни ҳар дақиқада ўйинни ўзгартириб юборишга қодир футболчи, деб айтди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.9
t
×