Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бирданига 40 нафарга кўпайди
Жамият
−
31 Май 2020 18088 1 дақиқа
2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 нафарга кўпайиб, 3623 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.
Айни пайтда мамлакатда 2837 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 771 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь