Кун охирида пойтахт ва яна 5 вилоятда 83 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 нафарга ортиб, 10670 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатлари: 

- 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида);

- 18 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида);

- 15 нафари Бухоро вилоятида;

- 15 нафари Сирдарё вилоятида;

- 12 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 59 нафар, Қашқадарё вилоятида 54 нафар, Жиззах вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, жами 121 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб Ўзбекистонда 6811 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатда 3819 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон коронавирус

Баҳолаганлар

405

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made