Кун охирида коронавирусга чалинганлар 165 нафарга кўпайди

Жамият 6585
image

Бугун, 23 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165 нафарга ошиб, 18 868 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 54 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 96 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 48 нафар, Сирдарё вилоятида 43 нафар, Наманган вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Жиззах вилоятида 18 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар, жами 277 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 10 149 (+277) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 617 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 189
Рейтинг: 3
t
×