Кулеба Блинкен билан нималарни гаплашганини айтди

Олам

image

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен унга Ҳиндистонда бўлиб ўтган G20 саммитидаги муҳокамалари ҳақида телефон орқали маълумот берганини ва у ерда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан қисқа учрашув ўтказганини айтди. Бу ҳақда Кулеба бугун, 3 март куни Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Мен АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан гаплашдим, у менга G20 музокаралари ҳақида маълумот берди”, деб ёзади Кулеба.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг иккинчи сессияси доирасида “йўл-йўлакай” гаплашган, бироқ музокаралар бўлмаганди. АҚШ Давлат департаментига кўра, суҳбат тахминан 10 дақиқа давом этган. Блинкен Россиянинг Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатиб қўйиши, Украинадаги можарога барҳам бериш зарурати ва маҳбуслар алмашинуви масалаларини кўтарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Блинкен Кулеба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг