“Кўксарой”да Эрдўғанни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото+видеорепортаж)
Жамият
−
29 Март 2022
15692“Кўксарой” қароргоҳида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған делегациялар аъзолари билан танишдилар.
Ташриф давомида Ўзбекистон ва Туркия Республикаси Президентларининг яккама-якка мулоқоти бўлиб ўтади. Қолаверса, Президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Президентлар ўзбек-турк халқлари дўстлигини ифода этиш мақсадида кўчат экиши ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бу Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўтган олти йил ичида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифларининг учинчисидир. Президент Шавкат Мирзиёев эса 2018, 2020 йилларда расмий ташриф билан Туркия Республикасида бўлган. Шунингдек, 2021 йилнинг ноябрь ойида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий давлатлар ташкилоти)нинг 8-саммитида иштирок этиш учун Туркияга борганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь