Кўчмас мулк объектларининг кадастри соҳасида давлат хизматлари нархлари ўзгарди

Жамият 4330
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга мувофиқ, кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби ўзгартирилди.

Жумладан, кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича кўрсатиладиган давлат хизмати учун ундириладиган йиғим миқдори янгиланди.

Бунда кўчмас мулкнинг умумий майдонига қараб қуйидаги нархлар белгиланди:

100 кв метргача – БҲМнинг 1 баравари (илгари мазкур нарх БҲМнинг 1,25 баравари миқдорида бўлган)

100 кв метрдан 1000 кв метргача – объектнинг 1 квадрат метр майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (илгари объектнинг 1 кв метр майдони учун БҲМнинг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

1000 кв метрдан 5000 квадрат метргача – БҲМнинг 17,25 баравари (илгари БҲМнинг 15 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

5 минг кв метрдан 15 минг квадрат метргача – БҲМнинг 34,5 баравари (илгари БҲМнинг 30 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган)

15 минг кв метрдан 50 минг квадрат метргача – БҲМнинг 57,5 баравари (илгари БҲМнинг 50 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

50 минг кв метрдан ортиқ бўлган – БҲМнинг 80,5 баравари (илгари БҲМнинг 70 баравари, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланган).

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3
Теглар
t
×