Кадастр агентлигининг ҳудудий бош инспектори пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида пора олган кадастр бош инспектори ва ер майдонини ноқонуний сотган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХга келиб тушган мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбирда Кадастр агентлигининг Яшнобод тумани бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Аниқланишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни бузиб ташламаслик ва унга нисбатан жарима қўлламаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.

Бошқа ҳолатда эса Андижон шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро харидорга Андижон туманининг Хакан саноат ҳудудида жойлашган, давлат захирасидаги 40 сотих ер майдонини гўёки “E-auksion” орқали ютиб олганини айтиб, уни кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 160 000 АҚШ доллари талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида газ таъминоти ва кадастр тизимидаги пораҳўр мансабдорлар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг