Кўчма савдо субъектлари фаолиятига доир талаблар енгиллаштирилади

Жамият

−

image

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар бир туман ва шаҳар кесимида кўчма савдо объектлари жойлаштирилади ва автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштирилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Кўчма савдони амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб қуйидаги тартиблар ўрнатила:

•  кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “К – САВДО” автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда – “K – SAVDO” ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади;

•  кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

•  кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади ва 2020 йил 1 февралдан бошлаб амалга татбиқ этилади.

•  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси кўчма савдони амалга ошириш тартиби устидан назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланади.

•  Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 20 январга қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тузиш ва уларни “K – SAVDO” ААТга жойлаштириш таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг