Кучли шамол туфайли Самарқанднинг айрим туманлари “свет”сиз қолди (видео)

Жамият

image

Кучли шамол туфайли Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида содир бўлаётган кучли шамол туфайли айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўчирилган.

Диспетчерлик хизматига кўра, кучли шамол туфайли юз бериши мумкин бўлган талафотларнинг олдини олиш мақсадида соат 17:00 ҳолатига 6-10 кВ электр узатиш тармоғи билан ўчирилган.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.

“Келтирилган ноқулайликлар учун истемолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида “Ҳосилот” подстанциясидаги авария сабаб электр таъминоти тизимида узилишлар кузатилиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Кучли шамол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг