Кубада сўнгги 30 йилликдаги энг йирик намойишлар бўлиб ўтмоқда. Норозилар вакцина сўраяпти
Олам
−
12 Июль 2021
3648Бир неча минг кубаликлар мамлакат пойтахти Гавана ва бошқа шаҳарларда COVID-19 га қарши кураш чораларига нисбатан норозилик намойишларини ўтказди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, митинг иштирокчилари эркинлик ва демократия, шунингдек коронавирусга қарши вакцина талаб қилмоқда. Кубада намойишлар COVID-19 инфекцияси юқтириб олганларнинг сони ортиши фонида бошланди. Мухолифат фикрига кўра, қарийб сўнгги 30 йил ичидаги ҳукуматга қарши энг йирик намойишлар бўлмоқда.
Куба Президенти Мигель Диас-Канель эса тартибсизликларда Қўшма Штатларни айблади. Шунингдек, Гаванада ҳокимиятни қўллаб-қувватлайдиганлар иштирокида митинглар ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни Куба ҳукумати мамлакат мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Abdala” коронавирус вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсатнома берди. Куба Дори-дармонларни назорат қилиш маркази ушбу вакцинанинг “сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги жиҳатидан талабларга жавоб беришини” маълум қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15