Куба Ўзбекистонга янги элчи юборди
Жамият
−
23 Февраль
4093Кубанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Карлос Вальдес де ла Консепсьон Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда бугун, 23 февралда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашув жараёнида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни қатор соҳаларда янада ривожлантириш, айниқса, товар ва хизматлар экспортини рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов элчи Карлос Вальдес де ла Консепсьонга Ўзбекистондаги келгуси фаолиятида муваффақият тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада ҳам Ўзбекистонга янги элчи тайинлаган эди.