Куба бокс мактабининг сири нимада? Сўз КБФ президентига

Интервью

image

Куба бокс федерацияси (КБФ) президенти Альберто Пуиг мамлакат бокс мактабининг стратегияси, Ўзбекистонда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини ва ўзбек боксчиларининг маҳорати ҳақида гапирди. 

“Куба бокс мактабининг ўзига хос стратегияси бор. Ўзбекистон сингари ҳар бир терма жамоани ўрганамиз. Мураббийлар томонидан интизомга жуда катта этибор қаратиладива спортчиларга боксга оид таълим берилади. Боксчилар юқори натижаларга эришгунича, спортга оид методларнинг барчасини ўзлаштириши керак, ана шундагина у кўзлаган маррасига эриша олади. Шунингдек, Кубада иқтисодий таъминотга жиддий ёндашилади. Шунинг учун, Олимпия ўйинларида кубалик боксчилар 78 та медални қўлга киритган. Асосан кичик вазн тоифаларида яхши натижалар қайд этганмиз ва бокс аллақачон миллий спортимиздек бўлиб қолган.

Умумий жиҳатдан ўзбек боксчилари юқори савияли жангчилардир. Масалан, Баҳодир Жалолов жуда ажойиб жанг услубига эга ва ўз тоифасида биринчи рақамлиси. Ёш боксчиларда ҳам кучли иштиёқ сезилиб турибди. Энг муҳими Ўзбекистон ва Куба терма жамоаси вакиллари жуда самарали ва тўғри машғулот олиб боришяпти.”, дейди Пуиг. 

Шунингдек, 69 ёшли мутахассис “Янгиобод” машғулот базасида ўтказилаётган йиғин ва шароитларни баҳолади:

“Ўзбек боксчиларининг барчаси юқори даражада жанг ўтказади. Биз тажриба алмашиш ва Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун юртингизга келдик. 10 кунлик машғулот ўтказгач, Жаҳон чемпионатига жўнаб кетамиз. Умид қиламизки, 2023 йилги Ўзбекистонда ўтказиладиган мундиалда иштирок этамиз ва ўшанда бизда таққослаш имконияти бўлади. Ўқув-машғулот йиғини юқори даражада ташкиллаштирилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва бокс федерациясига, мураббийлардан тортиб барча боксчилар ҳамда ОАВ ходимларига миннатдорлигимизни билдирамиз, ўзимизни уйимиздагидек ҳис қилдик”.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари ва Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати финалчиси Ҳасанбой Дўсматов жорий йилги дунё биринчилиги олдидан ўзи имкониятларини баҳолаган эди.

Маълумот учун, бокс бўйича Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 24 октябридан 6 ноябрига қадар Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Баҳодир Жалолов AIBA Жаҳон чемпионати Куба Альберто Пуиг Куба бокс федерацияси

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг