Куба аёллари Ўзбекистон мезбонлик қиладиган бокс мундиалида қатнашадими?
Спорт
−
06 Декабрь 2022
4843Кубалик аёлларга расман бокс билан шуғулланиш ва мусобақаларда қатнашиш имконияти берилди. Бу ҳақда Куба миллий спорт, жисмоний тарбия институти раҳбари ўринбосари Ариэль Сайнс маълумотига таяниб, “Пренса Латина” ахборот агентлиги хабар берди.
Сайнснинг сўзларига кўра, бу қарор “мамлакатнинг бошқа ташкилот ва муассасалари, жумладан, Куба аёллари федерацияси” иштирокида қабул қилинган. Куба бокс федерацияси раҳбари Альберто Пуиг шу кунгача якка тартибда шуғулланиб келаётган аёллар ўртасида жорий йил охиригача миллий турнир ўтказиш режалаштирилаётганини айтиб ўтди.
Мусобақа иштирокчилари орасидан 12 нафар сара боксчини танлаб олиш мақсад қилинган. Уларнинг бир қисми 2023 йил ёзида Сальвадорда бўлиб ўтадиган Марказий Америка ўйинларида, шунингдек, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилмоқда. Кубада аёллар боксини ривожлантиришнинг биринчи босқичи кейинги кузда Чилида бўлиб ўтадиган Панамерика ўйинларидан сўнг якунланади. Шундан сўнг 2024 йил ёзида бўлиб ўтадиган Париж Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бошқа стратегия ишлаб чиқилади.
Куба бокс мактаби дунёдаги энг яхши мактаблардан бири ҳисобланади. Орол давлати спортчилари сўнгги ўн йилликда халқаро мусобақаларда, жумладан, Олимпия ўйинларида ҳам ўнлаб олтин медалларни қўлга киритган.
LiveБарчаси