Кроуфорд Мадримовдан сўнг қозоғистонлик боксчи билан жанг қилиши мумкин
Спорт
−
16 Август
7958Ярим ўрта вазн тоифасида WBA ва биринчи ўрта вазнда WBO камари соҳиби америкалик Теренс Кроуфорд ўрта вазн тоифасида қозоғистонлик IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Жанибек Алимхонули билан жанг қилиши мумкин. Бу ҳақда “Sports.kz” хабар берди.
Гап шундаки, Х'даги “Adams Boxing Show”нинг машҳур бокс аккаунти Кроуфордга Алимхонули билан жанг қилишни таклиф қилди.
“Кроуфорд ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони ўзбекистонлик Исроил Мадримовни мағлуб этди. У қўшни қозоғистонлик WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпионини мағлуб эта оладими?” деб ёзган “Adams Boxing Show” саҳифаси.
Маълумот учун, 31 ёшли Жанибек Алимхонули профбоксда 15 марта рингга кўтарилиб, барчасида рақибларидан устун келган. У жангларининг 10 тасида рақибларини нокаутга учратган. Вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтинги етакчиларидан бири бўлган 36 ёшли Кроуфорд эса Мадримов қарши жангда фаолиятидаги 41-ғалабасини тантана қилганди.