Кроуфорд-Мадримов жанги 24 апрель куни эълон қилинади

Спорт

image

Вазн тоифасидан қатъи назар P4P рейтинги пешқадами, мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик енгилмас Теренс Кроуфорднинг ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовга тегишли Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун жанги 24 апрель куни расман эълон қилинади. Бу ҳақда журналист Майк Коппинжер ўз X саҳифасида маълум қилди.

Учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб улгурган 36 ёшли Теренснинг 29 ёшли Мадримовга қарши 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати, Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 24 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган матбуот анжуманида мазкур жанг эълон қилинади.

Маълумот учун, Кроуфорд шу вақтга қадар профрингда 40 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва 31 тасида рақибларини нокаутга учратган. Мадримов эса 11 та тўқнашувда иштирок этиб, 10 тасида зафар қучган. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси иштирокидаги 1 та баҳсда дуранг қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг