Кроуфорд дунёнинг янги энг яхши боксчиси деб топилди
Спорт
−
19 Сентябрь 3907 1 дақиқа
Америкалик чарм қўлқоп устаси Теренс Кроуфорд ESPN томонидан вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши боксчи деб топилди. Бу ҳақда нашрнинг расмий саҳифаларида хабар берилди.
37 ёшли америкалик боксчи Теренс Кроуфорд жорий йилнинг 14 сентябрь куни учинчи бор мутлақ Жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритганди. Шундан сўнг, унинг профессионал рекорди 42-0 (31 КО) бўлди. Кроуфорднинг ютуқлари учун нуфузли ESPN спорт портали уни вазн тоифасидан қатъи назар ўз рейтингида энг юқори поғонага чиқарди.
Энди энг яхши боксчилар рўйхати қуйидагича:
- Теренс Кроуфорд (42-0, 31 КО);
- Александр Усик (24-0, 15 КО);
- Наоя Иноуэ (31-0, 27 КО);
- Дмитрий Бивол (24-1, 12 КО);
- Жесси Родригес (22-0, 15 КО);
- Артур Бетербиев (21-1, 20 КО);
- Шакур Стивенсон (24-0, 11 КО);
- Дэвид Бенавидес (30-0, 24 КО);
- Дзюнто Накатани (31-0, 24 КО);
- Канело Альварес (63-3-2, 39 КО).
Эслатиб ўтамиз, Канело-Кроуфорд жанги 14 сентябрь тонгида АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳридаги “Allegiant Stadium” аренасида бўлиб ўтганди. Унда суперўрта вазн тоифасидаги мутлақ Жаҳон чемпиони унвони қўйилди. Жанг 12 раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Кроуфорд ғалаба қозонди.
Live
Барчаси