“Крокус”даги теракт Тожикистон имижига жиддий путур етказди – Раҳмон (видео)
Олам
−
10 Май
9145Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Крокус Сити Ҳолл”да содир бўлган теракт ўз мамлакати обрўсига жиддий путур етказганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 9 май куни Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатда сўз очди.
Унинг фикрича, терроризмга қарши ҳамма жойда биргаликда курашиш керак.
“Икки мамлакат разведка хизматлари ўтган йилларда яхши ишлаган, аммо афсуски, “Крокус Сити Ҳолл”да фожиа юз берди”, дейди Президент.
Раҳмоннинг айтишича, Тожикистон 30 йилдан ортиқ терроризм ва экстремизмга қарши курашиб келади ва бу муаммони бевосита билади.
“Тожиклар қадимий тарих, маданият ва цивилизацияга эга қадимий халқдир. Бўлиб ўтган воқеа, албатта, биз учун мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Бу эса халқимизнинг қиёфасига, тарихига, маданиятига, урф-одатларига жиддий зарар етказади. Биз бу борада сиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этамиз”, дея қўшимча қилган Раҳмон.
Шунингдек, у терроризмнинг миллати ҳам, дини ҳам йўқлигини яна бир бор таъкидлаган.
“Терроризм ва экстремизмга қарши курашга келсак, сиз бизнинг позициямизни 30 йилдан ортиқ вақтдан бери биласиз. Бизнинг позициямиз шундай: биз терроризм ва экстремизмга қарши курашда икки томонлама стандартларга қаршимиз. Терроризмнинг миллати ҳам, дини ҳам йўқ”, дейди Президент.
Унинг сўзларига кўра, душманлар давлатлар ўртасида жанжал чиқаришни хоҳлашига қарамай, Россия Тожикистон учун стратегик ҳамкор ва иттифоқчи.
Бундан ташқари, Раҳмон Владимир Путинни меҳнат муҳожирлари масаласини муҳокама қилишга таклиф қилиб, бу мавзуни нозик деб атаган.
Ўз навбатида, Путин Россия ва Тожикистон разведка хизматлари умумий таҳдидларни, жумладан, терроризмни тўхтатиш учун фаол ишлаётганини айтган.
“Бу иш яхши йўлга қўйилган, ҳамкасблар бир-бири билан яқин алоқада. Сиз ва мен бу ишни қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Путин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни Москва шаҳрида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Унда Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон , Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Президенти Мигель Диас-Канел Бермудес, Лаос Президенти Тонглоун Сисулит, Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Сисоку Эмбало қатнашди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15