Кристоф Гальтье ПСЖда жиддий муаммога дуч келди

Спорт

image

Франция футбол федерацияси (ФФФ) ПСЖнинг янги бош мураббий Кристоф Гальтье билан тузган шартномасини тасдиқламади. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри ёзмоқда.

Манбага кўра, бундай ҳолат юз беришига Гальтьенинг Про тоифасидаги мураббийлик лицензияси билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. 

Қайд этилишича, мутахассис регламентга кўра ҳар уч йилда бир марта мажбурий бўлган қайта тайёрлаш курсидан ўтмаган. Энди Кристоф Галтье ФФФга мактуб йўллаб, қайта тайёрлашни кейинги халқаро танаффусгача қолдиришни сўраши керак бўлади.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида Кристоф Гальтье ПСЖнинг янги  бош мураббийи сифатида эълон қилинганди. Клуб ва мураббий ўртасидаги келишув 2023-2024 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Париж клубидан олдин Кристоф “Ницца”ни бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Кристоф Гальтье

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг