Криштиану Роналду “Реал”га қайтишга қарор қилди

Спорт

image

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду собиқ жамоаси Мадриднинг “Реал” клубига қайтишни истамоқда, дея хабар тарқатди “Calciomercato”.

Манбанинг хабарига кўра, Роналду “Ювентус”даги ҳозирги ҳолатдан кўнгли тўлмаяпти. Коронавирус пандемияси сабаб клуб раҳбарияти футболчиларнинг маошини ушлаб қолгани бунга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам Криштиану Роналду “Реал”га қайтиш вариантини кўриб чиқиш ниятида.

Маълумот ўрнида, Роналду 2018 йили ёз ойида “Реал Мадрид” клубидан “Ювентус”га 117 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. У жорий мавсумда туринликлар либосида барча мусобақаларда 32 учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 25 маротаба ишғол қилган. Роналдунинг “Ювентус” билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 274 589 нафарни ташкил этяпти. 69 488 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 264 840 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Криштиану Роналду Реал Мадрид

Баҳолаганлар

1046

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг