Криштиану Роналду дастлабки миллиардер футболчи бўлиши мумкин
Спорт
−
03 Апрель 2020
18158Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси португалиялик Криштиану Роналду профессионал фаолияти давомида миллиард доллар ишлаб топган биринчи футболчи бўлади, дея хабар берди "Business Insider". 35 ёшли футболчи бойлиги бўйича спортчилар орасида америкалик гольф устаси Тайгер Вудс ва боксчи Флойд Мэйвезердан кейин учинчи ўринда туради. Хабарда ёзилишича, аргентиналик Лионель Месси ўтган мавсумда Роналдудан кўра кўпроқ пул ишлаб топган. Шунга қарамай португалиялик фаолияти давомида миллиард доллар жамғарган дастлабки футболчи бўлади.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду "Ювентус" таркибида йилига 31 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, у ўзининг шахсий бренди орқали йилига 10 миллион, реклама роликларидан 47 миллион, ижтимоий тармоқлардаги изоҳнинг нархи 1 миллион ва Nike компаниясидан 23 миллион доллар даромад топади. Умумий ҳисобда Криштиану 1 йилда 116 миллион доллар пул ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Италия коронавирус пандемияси ўчоғи бўлгани боис, "Ювентус" клуби футболчиларга 4 ойлик маошларини бермайдиган бўлди. Ушбу шартга барча футболчилар бирдек рози бўлди. Раҳбарият ушлаб қолган пулларни коронавирусга қарши курашда фойдаланишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь