Криштиану Роналду “Ал-Наср”ни сотиб олиши мумкин – ОАВ
Спорт
−
18:49 550 1 дақиқа
Беш карра “Олтин тўп” соҳиби, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳозирда ўзи тўп сураётган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда DAZN Portugal нашри хабар берди.
Манбага кўра, Роналду яна тўрт нафар инвестор билан биргаликда клубни сотиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда. Ҳар бир инвестор камида 92 миллион евро миқдорида маблағ сармоя киритиши кутилмоқда.
41 ёшли Роналду фаолияти давомида беш марта Чемпионлар лигасида, бир марта Европа чемпионатида ва икки марта Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.
Португалиялик футболчи терма жамоалар, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.
Маълумот учун, Роналду 2022 йил декабрь ойидан буён “Ал-Наср” сафида тўп сурмоқда. У фаолияти давомида шунингдек, “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва “Ювентус” клубларида ҳам ўйнаган.
Live
Барчаси