Криштиану оёғига зарба қабул қилишга тайёр турсин – Бонуччи

Спорт 2337
image

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ЖЧ-2022 саралаш босқичи плей-офф ўйинларида Португалия терма жамоаси билан эҳтимолий беллашувлар ҳақида фикр билдирди.

“Мен Криштиану Роналду билан гаплашдим ва биз Португалия ва Италия ўртасидаги эҳтимолий ўйин ҳақида ҳазиллашдик. Келинг, майдонда нима бўлишини кўрамиз. Криштиану оёғига бир нечта зарба қабул қилишга тайёр турсин. Майдонда нима қилишга эътибор қаратишимиз керак, кейин март ойида яна учрашамиз ва ишончим комилки, мухлислар иккита ажойиб ўйинга гувоҳ бўлади”, дейдм Бонуччи.

Эслатиб ўтамиз, 2018-2021 йилларда Бонуччи ва Роналду “Ювентус”да бирга тўп тепган.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 учун плей-офф ўйинларининг ярим финалида Македония терма жамоаси билан ўйнайди. Учрашув 2022 йилнинг 24 март куни бўлиб ўтади. Учрашув ғолиби Туркия – Португалия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Бу ўйинда турнирга йўл оладиган жамоа аниқланади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3
t
×