Криш бир неча йил аввалгидек кучли эмас – Каннаварро

Спорт 1443
image

Италия терма жамоасининг собиқ сардори Фабио Каннаваро “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2022 плей-офф босқичида Италия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги эҳтимолий учрашувга қадар қандай ҳолатда бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Тез орада “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўладиган Рангник Криштиану Роналдуни қария, деб билар эди. Португалия терма жамоасида муаммолар бўлиши мумкинми? Мен ундай ўйламайман. Роналду Италия билан ўйин учун яшайди, чунки у Жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайди. Криш, албатта, Португалиянинг энг хавфли футболчиси бўлади. Сиз уни хоҳлаганингизча танқид қилишингиз мумкин, лекин у барибир кўплаб голлар уришда давом этмоқда”, дейди Каннаварро.

Шунингдек, италиялик мутахассис Роналдунинг энг катта камчилиги нима эканини айтиб ўтди:

“Биз Роналдуни яхши биладиган ва унинг ҳаракатларидан хабардор бўлган Кьеллини ва Бонуччига ишонамиз. Криштиану бир неча йил аввалгидек кучга эга эмас. Эҳтимол, бу бизга ёрдам берар”.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли португалиялик футборлчи жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Фабио Каннаварро 2006 йилда Италия терма жамоаси билан биргаликда Жаҳон чемпиони бўлган ва йил якунида “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.8
t
×