Кремль Зеленскийнинг Изюм бўйича айбловларини рад этди

Олам

image

Россия Федерациясини Харьков вилоятида уруш жиноятларини содир этганликда айблаш худди Бучадаги каби сценарий бўйича ривожланмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.

“Бу худди Бучадаги каби сценарий. Ҳаммаси битта сценарий бўйича ривожланади. Бунинг ҳаммаси ёлғон”, дейди Песков.

Унинг таъкидлашича, Москва бу вазиятда ҳақиқатни ҳимоя қилади.

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский Харьков вилоятининг Изюм шаҳрида оммавий қабр топилганини маълум қилган эди. Шунингдек, Зеленский у ерга хорижий ОАВ вакилларини олиб келишга ваъда берган.

“Буча қирғини”

Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган. 

Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган. 

2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади. 

Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган. 

Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади. 

Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг