Кремль ракеталар бўйича АҚШ таклифига жавоб қайтарди
Олам
−
06 Февраль 2019
8795Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ) бўйича музокаралар ўтказишга таёрлиги ҳақида хабар берган эдик. Трамп Хитойни ҳам бу келишувга таклиф қилмоқчи.
Кремль мазкур таклифга жавоб қайтараркан, қуролланиш ва стратегик барқарорлик бўйича Россия томоннинг ташаббуси етарли экани таъкидланган.
“ЎҚРБШга келсак, биз АҚШ овоза қилган айбловига жавобан барчасини айтганмиз. Президент Путин позициямизни белгилади, биз аналогик ҳаракат қиламиз: америкаликлар шартномадаги иштирокини тўхтатдими, биз ҳам ҳудди шундай қиламиз. Олти ойлик муҳлат тугаши билан шартнома амал қилмай қўяди”, деган Лавров.
Вазир шу ва бошқа стратегик масалаларда музокаралар ўтказиш имкониятларига тўхталиб, Владимир Путиннинг қисқа ва лўнда қилиб айтган гапини келтирган.
“Бу масалалар бўйича бизнинг америкалик ва умуман ғарблик ҳамда НАТОдаги ҳамкасбларимизга жўнатган таклифларимизда камчиликлар йўқ”, деган Сергей Лавров Путиннинг сўзларини келтириб.
Шунингдек, вазир Ғарб давлатлари бу масалалар қанчалик муҳимлигини тушуниб етганларида бу таклифларни кўриб чиқишларини қайд этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь