Кремль Путиннинг фарзандлари “қора рўйхат”га тушганига муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ АҚШ Россияга қарши жорий қилган санкциялари рўйхатига Президент Владимир Путиннинг вояга етган фарзандларини ҳам киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Вашингтоннинг бу ҳаракатига Кремлнинг реакцияси қандай бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Реакция бошқа барча санкциялар қатори бўлади. Албатта, биз биринчидан, бу санкцияларнинг ўзини ҳам турли чекловларни жорий этиш ғайритабиий узвийликнинг давоми, деб ҳисоблаймиз. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, оила аъзоларига қандайдир чекловларни қўллаш бўйича давом этаётган анъана, бу алоҳида масала. Бундай қадамлар, бундай ёндашувлар бирор изоҳ талаб қилиши даргумон. Буни тушуниш ва тушунтириш қийин. Лекин, афсуски, бундай рақиблар билан курашишимиз керак”, деган Песков.

У АҚШнинг бу чекловларига Россия албатта жавоб қайтаришини ва буни ўзи лозим кўрган шаклда амалга оширишини таъкидлаган.

Очиқ маълумотларга кўра, Путиннинг икки қизи бор: Мария ва Катерина. Катерина Миллий интеллектуал ривожланиш жамғармаси ва "Иннопрактика" компаниясига раҳбарлик қилиши айтилади. Мария эса Москвадаги Эндокринология илмий марказининг ходими. Шунингдек, Россия соғлиқни сақлаш соҳасида саратонга қарши кураш бўйича энг йирик хусусий инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи Номеcо компаниясининг эгаси ҳисобланади. Компаниянинг қиймати 40 миллиард рублга баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи ҳам Путиннинг фарзандларини санкциялар рўйхатига киритиш имкониятини ўрганиб чиқаётганди. Аммо бу чеклов рамзий маънога эга бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг