АҚШдан янги санкциялар. Бу гал рўйхатда Путиннинг фарзандлари ҳам бор

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Россия Президенти Владимир Путиннинг вояга етган фарзандлари, Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевга нисбатан санкциялар жорий қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти томонидан тарқатилган Россияга қарши янги санкцияларга оид тушунтириш ҳужжатига айтилган.

“Россия элитаси аъзолари ва уларнинг оила аъзоларига қарши тўлиқ блокировка қилувчи санкциялар, шу жумладан, Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари, жумладан, Россиянинг собиқ президенти ва Бош вазири Дмитрий Медведев ҳамда Бош вазир Михаил Мишустинга қарши санкциялар жорий этилди”, дейилади хабарда.

Санкциялар рўйхатига Россия Президенти Владимир Путиннинг вояга етган фарзандлари ҳамда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг рафиқаси ва қизи ҳам киритилган.

“Бу шахслар рус халқи ҳисобига бойиб кетди. Улардан баъзилари Путиннинг Украина билан урушини қўллаб-қувватлаш учун жавобгардир”, дейилади АҚШ маъмурияти баёнотида. 

Санкциялар рўйхатига киритилган шахслар АҚШ молия тизимидан бутунлай узилади ва Қўшма Штатлардаги активлари музлатилади. АҚШ расмийлари агар Украина атрофидаги вазият ижобий томонга ўзгарса, Россияга қарши санкцияларни юмшатишлари мумкинлигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг