Кремль Пашиняннинг Украина бўйича позициясига муносабат билдирди
Олам
−
19 Февраль
10099Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван Украина масаласида Москванинг иттифоқчиси эмаслигини билдирди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса бунга жавобан Украинадаги вазият бўйича Москва ва Ереван позициялари бир-биридан фарқ қилишини айтиб ўтди.
“Ҳақиқатан ҳам, биз Украинада содир бўлаётган воқеалар ва мамлакат атрофидаги можаро бўйича мутлақо қарама-қарши позицияга эгамиз”, деган у.
Песков Россия Ереваннинг бу позициясига қўшилмаслигини ва расмий Москва тўғри йўлда эканини қўшимча қилган.
Қайд этиш жоизки, олдинроқ Никол Пашинян 1991 йилги Олмаота декларациясини Россия ҳам имзолаганини таъкидлаб, ушбу декларация асосида Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тан олиш Кремлнинг масъулияти эканини айтган ва Ереван Украина масаласида Москванинг иттифоқчиси эмаслигини билдирган эди.