Красноярскда ҳам фавқулодда ҳолат режими жорий қилинади

Олам

image

Эртага, 20 сентябрдан бошлаб Россиянинг Красноярск ўлкасида ўрим-йиғим мавсумида қайд этилган аномал ёғингарчилик туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилади. Бу ҳақда вилоят биринчи вице-губернатори Сергей Пономаренко маълум қилди.

“Марказий Сибир УГМС” Федерал давлат муассасаси маълумотларига кўра, август ойида вилоятнинг аксарият туманларида бир неча ойлик меъёрдан ортиқ аномал ёғингарчилик қайд этилди”, дейди у.

Биринчи вице-губернаторнинг сўзларига кўра, ёғингарчилик 17 минг гектардан ортиқ (280 миллион рублдан ортиқ қийматда) ердаги дон экинларига зарар етказган.

“Фавқулодда вазиятнинг жорий этилиши Красноярск ўлкасининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳудудий қуйи тизимининг бошқарув органлари ва ресурсларига фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишга тезкорлик билан жалб қилиш имкониятини беради. Шунингдек, экинлари зарар кўрган фермерларга даромад кўрсаткичларига эришилмагани учун суғурта тўловларини олиш ва олинган субсидиялар учун жарималарни бекор қилиш механизмидан фойдаланиши мумкин бўлади”, деди Пономаренко.

Маълумот учун, вилоятда август ойининг охиридан бери ёмғир ёғмоқда. Тупроқнинг ботқоқланиши вилоятнинг 18 қишлоқ хўжалиги ҳудудида қайд этилган. Илгари фавқулодда ҳолат режимлари вилоятнинг Курагино, Манский, Балахтинский, Назаровский, Шариповский туманлари ва Пировский муниципал округида жорий қилинган. Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, ўрим-йиғим эрта бошланган бўлса-да, ёғингарчилик туфайли ҳосил камайиб, сифати ёмонлашмоқда. Айрим жойларда тупроқнинг ботқоқланиши туфайли техникалар далада қолиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Томск вилоятида ҳам далалардаги ҳосилнинг хавф остида қолгани сабаб фавқулодда ҳолат режими жорий этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

фавқулодда ҳолат Красноярск Пономаренко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made