Краснодар ўлкасига дронлар ҳужум қилди
Олам
−
27 Апрель
11483Бугун, 27 апрелга ўтар кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Краснодар ўлкаси узра учувчисиз самолёт ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда ҳудуд губернатори Вениамин Кондратьев маълум қилди.
Унинг айтишича, минтақанинг турли ҳудудларида нефтни қайта ишлаш заводлари ва инфратузилма объектларини нишонга олган ўндан ортиқ учувчисиз самолётлар ушланган.
“Қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар йўқ, фавқулодда хизматлар дрон қулаши оқибатида юзага келган ёнғинларни ўчиришда давом этмоқда”, дейди Вениамин Кондратьев.
Ўз навбатида, Краснодар ўлкасининг Славянский тумани раҳбари Роман Синяговский Telegram’да Славянск-на-Кубандаги завод учувчисиз самолёт ҳужумига учраганини таъкидлади.
"Танклар фермаси ва дистиллаш устунига жами 9 та ҳужум уюштирилди", деб ёзди у.
Синяговскийнинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ, аммо дистиллаш устуни шикастланган.
LiveБарчаси