Краматорскда меҳмонхонага зарба берилди. “Reuters” журналистлари жароҳат олди
Олам
−
25 Август
6692Украинанинг шимоли-ғарбидаги Донецк вилоятидаги Краматорск шаҳрида бугун, 25 августга ўтар кечаси Россия томонидан меҳмонхона биносига уюштирилгани тахмин қилинган ҳужум оқибатида Украина, АҚШ ва Буюк Британия журналистлари ва фуқаролари яраланди. Бу ҳақда Донецк вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Вадим Филашкин маълум қилди.
Кейинчалик “Reuters” агентлиги унинг ходимлари, жами олти нафари “Сапфир” меҳмонхонасида яшаганини хабар қилди. Улардан икки нафари зарба оқибатида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Агентликнинг яна бир журналисти бедарак йўқолган ва вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Ҳозирча журналистларнинг исм-шарифлари эълон қилинмаган.
Икки қаватли меҳмонхона биноси қисман вайрон бўлган. Украина прокуратурасига кўра, зарба “Искандер-М” ракетаси билан амалга оширилган кўринади.
Россия ҳарбийлари бу ҳақидаги хабарларга изоҳ берилмаган. Уруш тарафдори бўлган блоггерлар меҳмонхонага зарба берилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, у ерда ҳарбийлар яшаганини даъво қилмоқда.
Краматорскдаги ҳужум вақтида Украинада ишлаётган польшалик журналист Моника Андрусшевска ҳам жароҳат олди.
“Polsat”нинг ёзишича, у меҳмонхонада яшамаган, тўқнашув вақтида машинада ўтиб кетаётган бўлган.
Украина расмийларига кўра, кеча, 24 август куни кечқурун Россиянинг Суми шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган.
Херсонда кечаси ва бугун эрталаб отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди.