Коул Палмер “Челси” тарихига кирди
Спорт
−
27 Декабрь 2024
1104Коул Палмер “Челси” тарихидаги бир календарь йили ҳисобида энг кўп гол урган футболчига айланди. Бу борада у Жимми Флойд Хассельбейнкнинг рекордини янгилади.
Англиялик футболчи АПЛ 18-туридан ўрин олган “Фулхэм”га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, 2024 йилда унинг голлари сони 26 тага етиб, “Челси” тарихидаги бир календарь йилида энг кўп гол урган футболчига айланди. Бунга қадар мазкур рекорд Жимми Флойд Хассельдейнкга тегишли бўлган. Жимми 2001 йилда рақиблар дарвозасига 25 та тўп киритган.
Палмер “аристократлар” сафига 2023 йилда келиб қўшилган. У клуб таркибида жорий мавсум барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди. 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг нархи “Transfermarkt” порталида 130 миллионга баҳоланган.