Космосда янги рекорд қайд этилди
Бу қизиқ
−
30 Май 2023
10157Хитойнинг “Шенчжоу-16” космик кемаси муваффақиятли учирилиши билан орбитадаги ерликлар сони рекорд даражага, яъни 17 кишига етди. Бу ҳақда “3d news” хабар берди.
Ҳозиргача Хитойнинг “Тяньгун” космик станциясида учта тайконавт бўлган ва худди шунча одам “Шенчжоу -16” космик кемасида борган. Улардан ташқари, ҳозир Халқаро космик станцияда (ХКС) 11 кишидан иборат экипаж, яъни “Союз МС-23” космик кемасидан уч киши, Crew Dragon’дан тўрт киши ва Axiom Space АХ-2 тижорат миссиясининг тўрт нафар аъзоси бор.
Хитойнинг бошқариладиган космик парвозлар дастури маъмурияти маълум қилишича, “Чанчжэн-2F” ракетаси Пекин вақти билан соат 9:31 (Тошкент вақти билан 06:31)да Хитой шимолидаги Цзюцюань космодромидан учирилган. Тахминан 10 дақиқадан сўнг кема ракетадан ажралиб, маълум бир орбитага чиққан. Айтилишича, июль ойи бошида “Шенчжоу-15” экспедицияси аъзолари Ерга қайтади.
Маълумот учун, аввалги рекорд 2021 йил 16 сентябрда ўрнатилган. Ўшанда бир вақтнинг ўзида 14 киши орбитада бўлган: етти нафари ХКСда, учтаси “Шенчжоу-12” космик кемасининг тайконавти ва Crew Dragon шахсий миссияси томонидан юборилган тўрт нафар америкалик.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 21 май куни бортида 4 нафар экипажи бўлган Falcon 9 ҳаво кемаси Флоридадаги Канаверал фазо марказидан Халқаро космик станцияси (ХКС)га учирилди. Экипажда 2 нафар Саудия Арабистони фуқароси бўлиб, уларнинг бири аёл киши эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь