Коррупцияни жиловлаш – жамият равнақини кафолатлайди!

Жамият

image

Ўзбекистонда янги ислоҳотлар даврида давлат сиёсати даражасидаги энг муҳим масалалардан бири бу коррупциядан ҳоли очиқ жамиятни шакллантириш ҳисобланади. Коррупция, порахўрлик ёки бюрократия илдиз отган давлатларда жамият равнақи хавф остида қолади, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга жиддий салбий таъсир кўрсатади. 

Шунинг учун давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги энг муҳим амалга оширилган ислоҳотлардан бири бу – давлат ва жамиятда коррупцияга қарши курашишни давлат сиёсати даражасига олиб чиқилгани бўлди. Хусусан, 2017 йилнинг ўзидаёқ “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сонли қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистон тарихида коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қила бошлади. Натижада сўнгги йилларда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. 
Хусусан, Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индекси (CPI)нинг 2024 йил натижаларига кўра Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 7 йил давомида ўсиш суръатларини қайд этаётган (2017 йилда 22 балдан 2024 йилда 32 баллгача) давлат сифатида эътироф этилди. Мамлакатимизда бундай ижобий натижаларга эришишида, аввало, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишга қаратилган турли коррупцияга қарши курашиш тартиб-таомилларининг ишлаб чиқилгани, вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат тизимлари самарали жорий этилгани муҳим роль ўйнади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш бўйича изчил чоралар натижасида давлат орган ва ташкилотларнинг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик таъминланди, давлат хизматларини электрон ва онлайн кўрсатиш орқали коррупцияни анча “жиловлаш”га эришилди. Натижада, мамлакатимизда бизнес муҳит яхшиланиб, тадбиркорлик қилиши имкониятлари кенгайди. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги ортди. 

Миллий иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида коррупцияга қарши олиб борилган тизимли ишлар натижасида биринчидан, бизнес муҳитни яхшилаш мақсадида 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди. Натижада 200 мингга яқин янги тадбиркорлар бозорларимизга кириб келди. Чет эл инвестицияси иштирокида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 14 871 тани ташкил этди. Шундан, 3 965 таси қўшма корхоналар ва 10 906 таси хорижий корхоналарни ташкил этди. Иккинчидан, давлат хизматларига рақамли технологияларни жорий қилиш эвазига электрон давлат хизматлари сони 15 карра ортиб, 721 тага етди. Улардан фойдаланувчилар сони 2017 йилдаги 1,7 млн. нафардан 2024 йил якунлари бўйича 11 млн. нафарга ёки 6,4 баробарга ошди. Учинчидан, солиқ соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар натижасида тадбиркорлар фаолиятидаги бюрократик тўсиқлар сезиларли равишда камайди. 

Ўзбекистонда бизнес муҳитни яхшилаш, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали сўнгги етти йилда иқтисодиётимизга 120 млрд. АҚШ доллардан ортиқ инвестиция жалб этилди. Натижада ялпи ички маҳсулотимиз 2 карра ўсиб, 2024 йил якуни бўйича 115 млрд АҚШ долларига етди. Албатта бундай ютуқларга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.
 Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, жамиятнинг барча қатламлари биргаликда “текин даромад ишқибозлари”га нисбатан шафқатсиз кураш чораларини изчиллик билан давом эттирсак бу ўз навбатида бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади. Бу эса юртимизда мактаблар, шифохоналар ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

Нодирбек Расулов, иқтисодиёт фанлари доктори.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Коррупция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг