Коррупцияга оид баҳсли хабарлар бўйича жамоатчиликка ҳисоб бериш тартиби тасдиқланди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чоралари ҳақида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан коррупциявий жиноятлар борасида жамоатчиликни хабардор қилишнинг янги тартиби ўрнатилади. Унга кўра:

•    оммавий резонанс ва муҳокамалар, яъни жамиятнинг маълум бир ҳодисага нисбатан ҳиссий муносабатига сабаб бўлган, жамоатчилик эътиборини тортган ва турли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарган коррупцияга оид фактлар акс этган хабарлар бўйича – 10 кун муддатда;
•    бошқа коррупциявий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида – ҳар чорак ёки ярим йиллик якунлари бўйича;
•    коррупцияга оид жиноятчилик ҳолати, тенденциялари, содир бўлиш сабаб ва шарт-шароитлари, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида – йил якуни бўйича.

2022 йил 1 январдан фуқароларга коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган “Call-марказ” ишга туширилади.

Маълумот учун, Президент қарори билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча ваколатлар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг