Коррупцияга қарши курашда бир қатор ўзгаришлар бўлади
Жамият
−
18 Май 2021 10340 1 дақиқа
Коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев хабар берди.
Депутатнинг ёзишича:
- парламент томонидан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани кўриб чиқиш тартиби;
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг қамоқда сақлаш жойларига монеликсиз кириши;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь