Коронавируснинг янги штамми яна 8 та давлатда аниқланди

Олам

image

Буюк Британияда аниқланган юқумлироқ коронавирус штамми (VOC 202012/01) яна саккиз мамлакатда аниқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг ҳафталик янгиликларида айтилган. 

ЖССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг ушбу штамми 94 та давлатда аллақачон қайд этилган.

Ташкилот шунингдек, Жанубий Африкада (501Y.V2), Бразилия ва Японияда (P.1) рўйхатдан ўтган штаммларнинг тарқалиш географияси кенгайганини хабар қилган. 

Ўтган ҳафта давомида яна иккита мамлакатда 501Y.V2, олтитасида P.1 аниқланган. 

Шу тарзда, Жанубий Африка штамми 46 та давлатга, Бразилия ва Япония штамми 21 та давлатга тарқалган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг