Коронавируснинг янги “қирраси”. Бу сафар унинг сувдаги “ҳаёти” ўрганилди
Олам
−
22 Июнь 2020
13565Буюк Британиянинг Эксетер университети доценти Жейми Шатлер бошчилигидаги Британия ва Польша эпидемиологлари коронавируснинг сувга тушганда қандай ҳаракатланишини ўрганишди. Маълум бўлдики, вируснинг ҳаракати дарё ва 25 кунгача давом этади. Тадқиқот натижалари MedRxiv электрон илмий кутубхонасида нашр этилди.
"Табиий сув омборлари янги турдаги коронавирус (SARS-CoV-2) учун тўпланиш ва тарқалиш йўллари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кўпгина мамлакатларда улар соғлиқ учун ҳақиқий хавф туғдиради", деб ёзади олимлар. Вируснинг сувда узоқ вақт қолиши унинг паст ҳароратда эканлиги билан изоҳланди.
Шу билан бирга, тадқиқотчилар канализация тизимидаги сувлардан одамлар ва ҳайвонларни иложи борича асраш керак, деб огоҳлантирмоқда.
Мутахассислар ҳозирги кунга қадар инфекция энг кўп учраган йигирма мамлакатда тоза сувда вируснинг миқдорини ўрганишди. Испания, Буюк Британия ва Марокаш бу борада энг заиф давлатлар эканлиги аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь