Коронавируснинг янги аломати аниқланди
Саломатлик
−
24 Апрель 2020
28285Америкалик шифокорлар COVID-19 касаллигининг янги симптомини аниқладилар. Унга норасмий “коронавирус бармоқлари“ деб ном беришди. Бу ҳақда "USA Today" нашри хабар берди.
Таъкидланишича, аломат оёқ бармоқларининг кўк ёки бинафша рангга кириши сифатида тавсифланади. Ушбу аломат касалликнинг эрта босқичида намоён бўлади.
Пенсилвания университетининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Эббинг Лютенбахнинг сўзларига кўра, доғлар, одатда, унга тегиб кетганда қизиш ва оғриқ ҳислар билан бирга келади. Олимлар ушбу жараённи одам терисидаги баъзи фаолият турларини бузилиши билан тавсифламоқдалар.
Таъкидланишича, инфекциянинг бундай намоён бўлиши ўткир респиратор бузилиш синдроми бўлган оғир беморларда ҳам, асимптоматик беморларда, шу жумладан болаларда ҳам учраши мумкинлиги маълум қилинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 2 725 495 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 745 905 нафари соғайган, 191 060 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 788 530 кишини ташкил қилмоқда.