Шифокорлар коронавирус инфекциясининг янги симптомини аниқладилар
Саломатлик
−
16 Апрель 2020
21463Оёқларга тошма тошиши SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясининг янги аломати бўлиши мумкин. Бу ҳақда Испания ва Италия шифокорлари маълум қилишди.
Уларнинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси билан шифохонага ётқизилган италияликларнинг 20 фоизида терида муаммолар бўлган. Ушбу аломат болалар ва ўспиринлар учун энг характерлидир. Испания педиатрлари COVID-19 тошмаларнинг чечак ва қизамиқ тошмалари билан ўхшашлигини таъкидлашди.
Шу муносабат билан шифокорлар ушбу аломат пайдо бўлган тақдирда уйда ўз-ўзини изоляция қилишга чақиришди. Аммо, шунга қарамай, фақат тошманинг ўзи пайдо бўлиши сабабли коронавирус ҳақида шикоят билан тиббий муассасаларга бормасликни маслаҳат беришди.
Ҳозирча шифокорлар коронавируснинг бир нечта аломатларини аниқлашган. Булар: иситма, қуруқ йўтал, ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши, ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши ва кўз шиллиқ қаватини яллиғланиши.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ 2 064 115 ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 510 350 нафари соғайган, 134 616 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 438 360 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси