Коронавирус инсон умрини неча йилга қисқартириши аниқланди

Саломатлик

image

Киши коронавирус табиий сабабларга кўра пайдо бўлса, унинг 10 йиллик умрини қисартиради. Бу ҳақда “Daily Mail” Шотландия миллий соғлиқни сақлаш хизмати ва Глазго ва Эдинбург университетлари мутахассисларининг биргаликдаги ишларига таяниб хабар берди.

Тадқиқотга кўра, эркаклар вирусдан ўртача умр кўришдан 13 йил олдин, аёллар эса 11 йил олдин вафот этишади.

Ушбу хулоса коронавирус, асосан, юқумли касалликларга чалинган одамларни кўпроқ ўлдиради, деган кенг тарқалган фикрга зиддир.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, пандемия натижасида вафот этганлар орасида нафақат юқумли касалликларга чалинган одамлар, балки ёш ва соғлом фуқаролар ҳам бор.

Тадқиқот муаллифлардан бири, Глазго университети ходими Дейвид МакАлистернинг ёзишича, оммавий ахборот воситаларида фақат коронавируснинг қўшма касалликларга чалинган беморларга таъсири муаммоси ёритилган бўлса-да, сурункали касалликлар коронавирусдан фарқли ўлароқ, умр кўришни сезиларли даражада камайтирмайди.

Worldometer маълумотларига кўра, 24 апрель куни сайёрада 2,72 миллиондан ортиқ касаллик қайд этилган, 191 мингдан ортиқ одам вафот этган, 745 минг киши даволанган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус тадқиқот

Баҳолаганлар

660

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг