Коронавируснинг яна бир хавфли мутацияси аниқланди

Саломатлик

image

Олимлар SARS-CoV 2 вируси генетик мутацияларни тўплаши ҳамда уни янада юқумли ва хавфли қилишини аниқлашди. Остиндаги Техас университети мутахассислари тадқиқотлари кўрсатилган мақола mBIO илмий журналида чоп этилди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, пандемиянинг биринчи тўлқини пайтида Хьюстондаги коронавирус беморларидан олинган вирусларнинг 71 фоизида S-оқсилига таъсир қилувчи мутация бўлган. Иккинчи тўлқин пайтида ушбу вариантнинг тарқалиши 99,9 фоизгача ўсган.

Ушбу мутация вируснинг танага тезроқ кириб боришига имкон беради, яъни унинг юқтириш қобилиятини оширади.

Бундан ташқари, инсон моноклонал антитаначалари томонидан SARS-CoV 2 ни таниб олиш даражасининг пасайишига олиб келадиган жуда ноёб мутация аниқланди. Бу камдан-кам учрайди. Беморларда касалликнинг оғирлиги ошмайди, лекин у ҳам инсон танасининг патогенга қарши иммун жавобига салбий таъсир қилади.

Умуман олганда, олимлар коронавирусдаги 285 та мутацияни аниқлашган. Уларнинг аксарияти касалликнинг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатмайди, гарчи жуда хавфли мутациялар бўлсада.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус мутация

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made