Коронавируснинг мутацияга учраши тўғрисидаги назария рад этилди
Саломатлик
−
04 Июнь 2020
7711Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассиси коронавирус вақт ўтиши билан мутацияга учраши ва тобора хавфли бўлиб бориши ҳақидаги кенг тарқалган назарияни рад этди. Бу ҳақда “New York Post” хабар бермоқда.
Эпидемиолог Мария Ван Керкховнинг айтишича, вирус нормал касалликлар ичида ўзгаради. Бу шунга ўхшаш касалликлар учун хосдир, масалан, грипп. "Касаллик тобора юқумли бўлиб бораётгани ёки ҳаёт учун хавфли эканлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ", деб ишонтирди у.
Шунга қарамай, эксперт "пандемия ҳали жуда узоқ" давом этишидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, вируснинг тарқалишига қарши курашиш учун, аввало, чекловларни олиб ташлаш керак.
Россиянинг “Роспотребнадзор” ташкилоти раҳбари Анна Попова коронавирус мутациясининг даражасини тахмин қилган эди. Шунингдек, у SARS-CoV-2 юқори ўзгарувчанликка эга эмаслигига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда мавжуд бўлган ўнлаб вирус мутацияларининг ҳам вируснинг ўзгаришига таъсирини баҳолаш мумкин эмас.