Коронавируснинг энг юқумли даври маълум бўлди

Саломатлик 30419
image

SARS-CoV-2 коронавирус инфекциясини юқтирган одам  ҳид билиш сезгисини йўқотиш, ҳолсизлик ва йўтал каби аломатлар пайдо бўлишидан икки-уч кун олдин бошқаларга катта хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институтининг клиник-таҳлил ишлари бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг дастлабки кунларида, ҳатто коронавируснинг енгил шакли бўлган беморларда ҳам юқори нафас йўлларидан кўп миқдорда вируслар тарқалиши мумкин. Пшеничная одам инфекция юқтирганидан кейинги биринчи ҳафтада вирусни фаол равишда тарқатиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Мутахассис касалликнинг 4-кунида юқори нафас йўлларида вирус чиқариш ўзиинг “пик” нуқтасига етишини айтиб ўтди.

Унга кўра, касалликнинг ўртача-оғир ва оғир шаклларида юқори нафас йўлларида вирус ажратиш кўп ҳолларда уч ҳафтагача, касалликнинг енгил шаклида эса 10 кунгача давом этади.

Шу билан бирга, иммунитетида муаммоси бор беморларда вирус юқори нафас йўлларидан 70 кунгача ажралиши мумкинлиги аниқланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1509
Рейтинг: 3
Теглар
t
×