Коронавируснинг энг қўрқинчли белгиси маълум қилинди
Саломатлик
−
07 Ноябрь 2020
38437Коронавируснинг энг хавфли аломати бу нафас қисишидир. Бу ҳақда россиялик иммунолог Владимир Болибок маълумот берган.
"Агар одамда тана ҳарорати кўтарилмасдан юрак тез уриши ва нафас қисилиши кузатилса, бу дарҳол шифокорга мурожаат этиш учун сигнал демакдир", деган шифокор.
Шифокорга кўра, буни аниқлаш учун тинч ҳолатда нафас олиш тезлигини текшириш керак бўлади. Катта ёшли соғлом одам бир дақиқада 16 мартадан 20 мартагача нафас олиб чиқаради.
Болибок ундан кўп нафас олиш нафас етишмовчилигининг ривожланишидан далолат беришини таъкидлаган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 49 миллиондан ошган. 1,2 миллион бемор вирус қурбони бўлган.