Коронавирусни юқтирганлар 1 000 000 дан ошди. Туркия хавфли ўнликка кирди

Олам

image

Дунё бўйлаб коронавирус COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар 1 миллиондан ошди. Вирус дунёнинг 181 мамлакатига кириб борди. Айни вақтда коронавирусдан вафот этган 51 577 нафарни, соғайганлар эса 210 минг 519 кишини ташкил этмоқда. 

Айни вақтда ушбу пандемия тарқалиш бўйича кучли ўнликни АҚШ бошқариб боряпти. Мамлакатда 237 877 киши ушбу вирусга чалинган. 10 ликка қуйидаги давлатлар кирган: 


•    Италия – 115 142 нафар бемор; 
•    Испания – 110 238 нафар бемор;
•    Германия – 84 600 нафар бемор;
•    Хитой – 81 589 нафар бемор;
•    Франция – 59 105 нафар бемор;
•    Эрон – 50 468 нафар бемор;
•    Англия – 33 718 нафар бемор;
•    Швейцария – 18 827 нафар бемор;
•    Туркия – 18 135 нафар бемор.

Ўтган ҳафта мазкур ўнликда бўлган Жанубий Корея 15 ўринга тушиб қолган. Мамлакатда 9 976 киши коронавирусга чалинган.

Ўзбекистонда эса коронавирус юқтириб олган беморлар 205 нафарга етди. Мамлакатда 110 мингга яқин киши карантинда сақланмоқда. Беморлардан икки нафари вафот этди. 25 нафари соғайиб, оиласи бағрига қайтди
 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

740

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг