Коронавирусни йўқ қиладиган қоғоз яратилди

Бу қизиқ

image

Чехия Фанлар академияси мутахассислари коронавирусни йўқ қиладиган қоғоз ихтиро қилди. Бу ҳақда ЧТК агентлиги хабар бермоқда. 

"Ўтказилган тестлар шуни кўрсатдики, 10 дақиқада COVID типидаги вирус 70 фоизга йўқ қилинади. Орадан 30 дақиқа ўтиб эса юзага тушган коронавирус тўлиқ йўқ қилиниши содир бўлади", деган Чехия Фанлар академияси вакили Иржи Собек. 

Унинг сўзларига кўра, қоғоз кимёвий моддалар билан тўйинган, шунинг учун 99 фоиз микроб сиртдан бир дақиқада йўқ бўлиб кетади. 

Ишлаб чиқарувчилар қоғозни пул ва ҳужжатлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилишига ишонмоқда. 

Тез кунларда Чехияда 10 тонна шундай қоғоз ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, дунёда коронавирусга чалинганлар 65 миллиондан ошган. 1,5 миллион бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС ИХТИРО

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг